Пойтахт ҳокими ўринбосари ҳибсга олинди

3-саҳифа

image

Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг собиқ вице-мэри Рисбек Сарпашев махсус хизматлар томонидан коррупция жиноятларига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди. 

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси коррупцияни қарши олиб борилаётган ишлар доирасида “Тазалык” муниципалитети собиқ директорига нисбатан ишониб топширилган мулкни ўзлаштириш ва талон-торож қилиш, шунингдек, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.  

Сарпашев “Тазалык” раҳбари сифатида бир вақтнинг ўзида Бишкек мэрининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Қирғизистон махсус хизматлари маълумотларига кўра, гумонланувчи 2017—2018 йилларда шахсий бойлик орттириш мақсадида “Тазалык” корхонасининг алоҳида ходимлари билан тил бириктириб, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва ишламаётган махсус техника учун ёқилғи-мойлаш материалларини ҳисобдан чиқарган. Эҳтиёт қисмлар сотилган, олинган маблағ ўзлаштирилган. 

Экспертиза натижаларига кўра, 5 миллион сомдан ортиқ (59 минг долларга яқин) зарар аниқланган. Қўлга олинган шахс тергов изоляторига жойлаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳукми билан Қарши шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Жамшид Фозилов 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бишкек Рисбек Сарпашев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг