Қаршининг собиқ ҳокими 4 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Қарши шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Жамшид Фозилов суд қарори билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Айни вақтда Фозилов судга ушбу ҳукм юзасидан апелляция шикояти киритган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2023 йил 10 мартдаги ҳукми билан Жамшид Фозилов (1972 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган, 2016-2019 йилларда Қарши шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Айни пайтда судланувчи Жамшид Фозилов томонидан ушбу ҳукм устидан берилган апелляция шикояти Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда. 

Аввалроқ давлат манфаатларига 60 млрд сўмдан зиёд зарар етказишда гумонланаётган Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозиловга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси танлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жамшид Фозилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг