Постсовет давлатлари суверенитетини шубҳа остига қўйган Хитой элчиси ишдан четлатиладими?

Олам

image

Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай собиқ Совет республикалари ҳақидаги баёнотидан сўнг Европа Иттифоқи ва кўплаб бошқа минтақаларда норозилик тўлқинига сабаб бўлганди. Шундан сўнг элчи билан боғлиқ турли  миш-мишлар, хусусан, у 15 май куни Пекинга чақириб олиниши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин эса бу ҳақиқатдан йироқ эканини маълум қилди.

“Сиз ёлғон маълумотни айтиб ўтдингиз”, деган Ван Венбин брифингда Лу Шай 15 май куни чақириб олинишини тасдиқлашни сўраган журналистнинг саволига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Хитойнинг Франциядаги элчиси Лу Шай LCI каналига берган интервьюсида Қрим тарихан Россияга тегишли бўлгани ва кейинчалик Хрушчёв уни Украинага бериб юборганини, шунингдек, постсовет республикаларининг мустақиллиги учун асос “ишончли эмаслиги”, боиси буни тасдиқловчи “ҳеч қандай халқаро шартнома мавжуд эмаслигини” таъкидлаб, дипломатик можарога сабаб бўлганди. Дипломат, шунинг учун, Франция Ташқи ишлар вазирлигига ҳам чақирилди.

Европарламент депутатларининг 80 нафардан иборат гуруҳи эса Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колоннага хитойлик дипломатни персона нон грата деб эълон қилиш илтимоси билан мактуб йўллади.

Ўзбекистондаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати Бобур Бекмуродов эса СССРдан мустақиликка эриш Ўзбекистоннинг суверенитети жаҳоннинг 150 дан ортиқ давлати тан олгани, жумладан, Хитой билан 1991 йилнинг 27 декабрида ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилганини таъкидлади

Кейинроқ Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг элчининг гапларига изоҳ бериб, мамлакат собиқ совет давлатларининг суверенитетини ҳурмат қилишини, бироқ Қримга нисбатан позиция ўзгармаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Лу Шай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг