Порноактриса Трампга туҳмат қилгани учун 122 минг доллар тўлайди
Олам
−
05 Апрель 2023
25953Порноактриса Сторми Дэниелс АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга туҳмат қилгани учун суд тўловлари сифатида қарийб 122 минг доллар тўлайди. Бу ҳақда экс-президентнинг ўғли Эрик Трамп Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, катталар учун фильмларда роль ўйновчи, асл исми Стефани Клиффорд бўлган актриса 183,35 соатлик суд жараёнлари учун Трамп томонидан Dhillon Law Group компаниясига тўланган 121 минг 972 долларни қайтариши керак.
Дэниелс 2016 йилда Трампнинг шахсий адвокати ва Майкл Коэн унга Трамп ва у ўртасида бўлиб ўтган муносабатлар бўйича сукут сақлаши учун пул берганини даъво қилган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампга нисбатан иш очилгач, у АҚШ тарихида жиноий жавобгарликка тортилган илк президент бўлганди. Трампга қўйилган айбловлар 2024 йилги президентлик сайловларида унинг имкониятларини ошириб юбориши айтилганди. Кеча, 4 апрель куни эса у ҳибсга олиниб, бироздан сўнг қўйиб юборилганди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси