Пора эвазига қамоқхонага телефон олиб кириб берган ходим ушланди (видео)
3-саҳифа
−
16 Декабрь 5041 1 дақиқа
25 млн сўм пул эвазига Марказий тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга телефон олиб кириб берган ходим ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ходим келишилган 25 млн сўм маблағ пластик картасига тушгани ҳақида акасидан маълумот олган. Шундан сўнг, у фуқародан уяли телефонни олган ва яширин йўл билан ҳибсхонада сақланаётган шахсга олиб кирган. Аммо Ички ишлар вазирлиги шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур иш фош этилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жазони ижро этиш департаменти марказий тергов ҳибсхонаси ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси тегишли қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё ва Наманган вилоятларида тезкор ходим, бўлим бошлиғи ва юрисконсульт пора билан қўлга тушганди.
Live
Барчаси