Порье ва Гетжи жанги тасдиқланди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасидаги америкалик жангчилар Дастин Порье ва Жастин Гетжи UFC 291 мусобақасида жанг қилади. Бу ҳақда промоушен ўз расмий Twitter'ида хабар берди. 

Порье ва Гетжи Хорхе Масвидал UFC'дан кетганидан кейин бўш қолиб кетган махсус BMF камари учун жанг қилади. UFC 291 29 июль куни Солт-Лейк-Сити шаҳридаги “Вивинт-арене”да бўлиб ўтади.

Порье ва Гетжи аввал Глендейлдаги UFC on Fox 29 турнирида жанг қилган. Ўшанда Дастин тўртинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

Порье ўзининг охирги жангини 2022 йил ноябрь ойида Нью-Йоркда UFC 281 мусобақасида Майкл Чандлерга қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди. Жорий йилнинг март ойида Гетжи Лондонда бўлиб ўтган UFC 286 мусобақасида озарбайжонлик Рафаэль Физиевни ҳакамлар қарорига кўра, мағлуб этганди


Мақола муаллифи

Теглар

Дастин Порье Жастин Гетжи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг