Порье Макгрегор билан учинчи жанг учун шартнома имзолади 

Спорт 16376
image

Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье ирландиялик Конор Макгрегор билан учинчи жанги учун шартномага имзо чекди. Бу ҳақда "MMA Fighting" хабар берган.  

Макгрегор ушбу битимни имзолагани номаълум, аммо манбаларнинг таъкидлашича, икки вазн тоифасида собиқ чемпион жангда қатнашишини оғзаки равишда тасдиқлаган. 

Учрашув жорий йил 10 июль куни UFC 264 турнири доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Катта эҳтимолга кўра, мусобақа Лас-Вегасдан ташқарида ўтказилади, чунки коронавирус пандемияси сабабли июль ойида Невада шаҳрида оммавий тадбирларга йўл қўйилмаслиги мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасининг асосий баҳсида Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу эса Конорнинг фаолиятидаги биринчи марта нокаут билан мағлуб бўлиши эди.  

Бу икки жангчи биринчи марта 2014 йилнинг сентябрь ойида тўқнаш келган. Ўша жангда аксинча, ирландиялик Конор америкалик Дастинни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 548
Рейтинг: 3
Теглар
t
×