Порье Ҳабиб билан жангдан сўнг руҳан синиб қолгани маълум бўлди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC’нинг биринчи рақамли жангчиси Дастин Порье (28-6) Instagram саҳифасида Ҳабиб Нурмуҳамедов (29-0) билан жангдан сўнг, қийин ҳолатга тушиб қолгани ҳақида ёзди:

“Икки йил олдин юрагим эзилиб, келажакда яна ғалабалар қайд этишга ишончим комил эмас эди. Бугун эса чемпионлик камарини қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой бермаслик учун ўзимни руҳан тайёрлаяпман. Ҳаракат қилишда давом этинг ва орзуларингизга эришинг. Шубҳаларингизни эса бошқаларга қолдиринг”.

Ҳабиб Нурмуҳамедов эса Порьени қўллаб-қувватлади.

“Чемпионлик учун бир қадам қолди. Дастин, сенга омад тилайман”, дея ёзган Ҳабиб.

Маълумот учун, Ҳабиб Порье жанги 2019 йилнинг 7 сентябрь куни бўлиб ўтган ва Ҳабиб бўғиш услуби билан Дастинни мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, Дастин Порье жорий йилнинг 11 декабрь куни UFC 269 турнирининг марказий жангида енгил вазн чемпиони Чарльз Оливейрага қарши октагонга кўтарилади.

Дастин сўнгги жангини жорий йил 11 июль куни UFC 264 мусобақасида ирландиялик Конор Макгрегорга қарши 3-марта жанг қилди. Конорнинг оёғи синиши натижасида, Порье биринчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳабиб Нурмуҳамедов Дастин Порье UFC 242 UFC 269

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг