Польшадаги радиоактив моддалар марказида ёнғин чиқди

Олам

image

Польшадаги Ядро тадқиқотлари миллий маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Польша Атом энергияси агентлиги хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, кеча, 8 май куни радиоактив моддалар ва изотоплар жойлашган марказда ёнғин чиққан.

Агентлик берган хабарга кўра, дозиметрик ўлчовлар билан ёнғин ўчирилгандан сўнг, радиоактив ифлосланиш аниқланмаган.

Атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиққани ҳам қайд этилмаган.

Ҳодиса туфайли жароҳат олган ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган. Бўлиб ўтган ёнғин сабаблари ҳуқу-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг