Польшада собиқ вазир ва унинг ўринбосари ҳибсга олиниши ортидан намойишлар бошланди

Олам

image

Варшавада Польша Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари ва унинг ўринбосари ҳибсга олинганидан кейин минглаб одамлар ҳукуматга қарши намойишда иштирок этди. Бу ҳақда “RMF24” радиоси хабар берди. 

Намойишга Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Мариуш Каминьский ва унинг ўринбосари Макей Вонсикнинг ҳибсга олингани сабаб бўлган.

Шунингдек, мухолифат Дональд Туск бошчилигидаги янги европапараст ҳукуматнинг давлат телерадиокомпанияларини назорат остига олишга уринишлари учун тарафдорларини кўчага чиқишга чақирган. 

Акция ташкилотчиларига кўра, митингда 100 мингга яқин одам қатнашмоқда. Намойишчилар Варшава кўчалари бўйлаб Бош вазир Дональд Туск идораси томон юришни режалаштирмоқда.

“Агар ғалаба қозонишни истасак, ҳукуматни ўзгартиришимиз керак”, дейди “Ҳуқуқ ва адолат” етакчиси Ярослав Качинский.

2015 йилда Каминьский ва Вонсик ер участкалари билан фирибгарлик ва 2007 йилда содир этилган коррупцияда айбдор деб топилган. Айни пайтда улар Президент Дуда қарори билан афв этилган. 2023 йил охирида худди шу иш бўйича уларнинг ҳар бири икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган, лекин жазо ижро этилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, улар Варшавадаги президент саройида полиция томонидан ҳибсга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Польша намойишлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг