Польша Ўзбекистонга гуманитар ёрдам юборди
Жамият
−
24 Июль 2023
34294Польша ҳукумати Ўзбекистонга 4,5 миллион долларлик гуманитар ёрдам юкларини юборди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон элчихонаси Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти эҳтиёжлари учун Польша ҳукумати томонидан ажратилган 4 та модификациядаги болалар ва катталар учун ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ALV) мосламалари кўринишидаги “Bellavista” беғараз ёрдамини мамлакатга жўнатиш масаласини ижобий ҳал қилган.
Жорий йилнинг 20 июль куни Ўзбекистонга жўнатилган учта юк машинасидаги гуманитар ёрдам 17,5 миллион Польша злотийи (4,5 миллион доллар) қийматидаги 449 та ўпка вентиляторидан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Польша 2020 йилда ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборганди.
LiveБарчаси