Польша Украинани тиклаш орқали пул ишламоқчи

Олам

image

Польша расмийлари Украинага жанговар ҳаракатлардан кейин тикланишда ёрдам бермоқчи, бироқ буни содда йўл билан эмас, балки ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш орқали амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 15 апрель куни Варшавадаги Янги технологиялар форумида сўзга чиққан мамлакат Бош вазири Дональд Туск маълум қилди.

“Биз ва бутун дунё имкон қадар Украинани тиклашга ёрдам берамиз, лекин биз энди соддаларча ёрдам бермаймиз”, дея таъкидлаган Бош вазир.

Унинг сўзларига кўра, Украинага ёрдам бериш масаласи Польша учун ҳам манфаатли бўлиши керак.

“Биз бирдам бўламиз ва бундан пул топамиз ҳамда Польша манфаатлари ва Польша фирмалари манфаатларини қатъий ҳимоя қиламиз”, деган Дональд Туск.

Маълумот учун, Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Украинани тиклаш қиймати аллақачон 500 миллиард евродан ошган ва жанговар ҳаракатлар давом этар экан, керакли сумма ўсишда давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Украина учун аталган ҳарбий ёрдамини Польшанинг “Жешув-Ясёнка” аэропортидаги логистика маркази орқали етказиб бериш қайта тиклангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Дональд Туск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг