Польша Украинага “Леопард”ни расмий Берлин рухсатисиз ҳам бериши мумкин – Польша Бош вазири

Олам

image

Бугун, 23 январь куни Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий Германиянинг “Леопард 2” танкларини Украинага расмий Берлиннинг рухсатисиз ҳам давлатлар коалициясининг бир қисми сифатида юбориши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари ўтган ҳафта Германияда бўлиб ўтган музокаралар чоғида Берлинни Украинага “Леопард” жанговар танкларини беришга кўндира олмаган. Польша эса Германияда ишлаб чиқарилган “Леопард” танкларига эга бўлган мамлакатларни, ҳатто Германия бунга рози бўлмаса ҳам Украинага юборишни талаб қилган.

“Биз албатта рухсат сўраймиз, лекин бу иккинчи даражали масала. Агар биз бу рухсатни ололмасак ҳам, танкларимизни биргаликда Украинага ўтказамиз. Ҳозирги пайтда биз кичик бўлса ҳам давлатлар коалициясини тузишимиз шарт”, дейди Моравецкий .

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок эса кеча, 22 январь куни телевиденияга берган интервьюсида Польша Германияда ишлаб чиқарилган “Леопард 2” танкларини Украинага юбормоқчи бўлса, Германия бунга қарши чиқмаслигини айтган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Польша Берлин Леопард

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг