Польша фуқароларини дарҳол Беларусни тарк этишга чақирди

Олам

image

Польша фуқаролари Беларусни зудлик билан тарк этиши, шунингдек, республика ҳудудига саёҳатдан тийилиши керак. Бу ҳақда мамлакатнинг Минскдаги элчихонаси хабар берди.

“Элчихона яна бир бор маълум қилади, вазиятнинг кескинлашуви, минтақадаги урушнинг давом этиши ва Польша фуқароларининг бир неча бор асоссиз ҳибсга олиниши муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь Республикасига исталган саёҳатдан воз кечишни тавсия қилади. Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь Республикасида қолаётган Польша фуқароларини тижорат ёки шахсий мавжуд транспорт воситаларидан фойдаланиб, дарҳол мамлакат ҳудудини тарк этишга чақиради”, дейилади баёнотда.

Элчихонанинг тушунтиришича, агар хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашса ёки чегаралар ёпилса, Польша фуқароларини Беларусь ҳудудидан эвакуация қилиш жуда мураккаб ёки ҳатто имконсиз бўлиши мумкин.

Польша ва Беларусь ўртасидаги чегара пунктларида ҳаракат кеча, 25 сентябрдан бошлаб қайта тикланган. Ҳозирда Польша билан йўловчи қатнови учун фақат Тереспол-Брест пункти ишламоқда. Юк ташиш эса “Корошчин (Кукурики) – Козловичи” пункти орқали амалга оширилмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги чегара очилганидан сўнг, 25 сентябрь тонгги ҳолатга кўра, Беларусдан Польшага чиқишни кутаётган қарийб 4 минг транспорт воситаси, жумладан, енгил ва юк автомобиллари, шунингдек, йўловчи автобуслари йиғилиб қолгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Польша Беларусь билан чегара ёпилишини эълон қилган эди. Расмий Варшава буни Россия-Беларуснинг “Запад-2025” ҳарбий машғулотлари бошланиши билан изоҳлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Польша Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг