Польша-Беларусь чегарасидаги ҳолатдан фоторепортаж
Олам
−
09 Ноябрь 2021
8030Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидан келиб, Беларусда бўлиб турган бир неча минг ноқонуний муҳожирлар, жумладан аёллар ва болалар айни вақтда Польша чегараси яқинида тўпланган.
РИА Новости’нинг ёзишича, қочқинлар Польша чегарачиларига ҳаётлари учун хавф борлиги сабабли ўз мамлакатларини тарк этганликларини тушунтиришга ҳаракат қилишган.
Интернетда мигрантлар чегарага ўрнатилган тўсиқни бузиб, тиканли симни кесишга уринаётгани акс этган видеолар тарқалди. Бунга жавобан Польша хавфсизлик кучлари кўздан ёш оқизувчи газ сепди.
Польша расмийларининг таъкидлашича, бу мамлакат ҳудудига “куч билан оммавий киришга бўлган энг йирик уринишдир”. Кечга яқин ноқонуний муҳожирлар чегара яқинида чодирлар ўрнатиб, ўт ёқишган.
Беларусь Давлат чегара қўмитаси маълумотларига кўра, чегаранинг Польша томонида ҳарбий хизматчи ва техникалар саф тортган. Александр Лукашенконинг таъкидлашича, Ғарб санкциялари туфайли Минскда муҳожирлар оқимини тўхтатиш учун “на пул, на куч” бор.
Охирги ойларда Литва, Латвия ва Польша Беларусь билан чегарада ноқонуний муҳожирлар сони ортгани ҳақида хабар берди. Хусусан, сўнгги маълумотларга кўра, 30 мингдан ортиқ одам ноқонуний равишда Польшага киришга уринган.
Ўз навбатида, Литва чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эса қочқинлардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга қарши эканини маълум қилган. Польша Президенти чегарадаги вазиятда тўғридан-тўғри Беларусни айблаган.
LiveБарчаси