Польша барча МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага берди – Анжей Дуда

Олам

image

Польша Президенти Анжей Дуда мамлакат ўзида бор ҳамма МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага берганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди

Қайд этилишича, Польша етакчиси Анжей Дуда Исландия пойтахти Рейкьявикда Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлик муаммолари, жумладан, Россиянинг Украинага босқинига бағишланган икки кунлик саммитида бўлиб турибди. Давлат раҳбари саммитда Польша ўзида мавжуд бўлган деярли барча МиГ-29 қирувчи самолётларини Украинага берганини, аммо ҳозирча F-16 самолётларини беришга тайёр эмаслигини маълум қилди. 

“Биз Украина можаро бошланганидан бери сўраган деярли барча МиГ-29 самолётларини топширдик”, дейди у. 

Шунингдек, Дуда Польша Украинага миллиардлаб евролик ёрдам берганини ва Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича дастлабки уч мамлакатдан бири эканини таъкидлаган. Президент нутқи давомида Польшада F-16 самолётлари кўп эмаслигига ҳам ишора қилган. 

“Бизда мавжуд бўлган F-16 самолётлари сони бугунги кунда уларнинг бирор бир қисмини Украинага ўтказиш ҳақида гапиришга имкон бермайди”, деган Анжей Дуда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Польша узоқ вақт Украинага қирувчи самолётларни юборишга рози бўлмади. Анжей Дуда ўшанда самолётларнинг Украинага ўтказилиши НАТОнинг можарога тўғридан-тўғри қўшилишини англатишини айтган. Шу йилнинг март ойидагина мамлакат Украинага самолёт беришга рози бўлган. Польшада шу вақтда 28 та МиГ-29 борлиги айтилган. Польшадан сўнг Словакия ҳам 13 та қирувчисини Украинага ўтказишга розилигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша МиГ-29

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг