Поль Погба ўз акасини товламачиликда айбламоқда

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва Туриннинг “Ювентус” клуби футболчиси Поль Погбанинг акаси Матиас Погба ярим ҳимоячидан 13 миллион евро ундуришга ҳаракат қилган товламачилар гуруҳининг аъзози бўлиши мумкин. Бу ҳақда “France TV Info” телеканали хабар бермоқда.

Манбага кўра, шу йилнинг март ойида Погбага Париждаги квартиралардан бирида болаликдаги иккита дўсти ва яна икки нафар пулемёт билан қуролланган ниқобли кишилар томонидан таҳдидга учраган. Банданинг иддао қилишича, Погба профессионал фаолият юритишни бошлагач, уларга футболчи томонидан молиявий ёрдам берилмаган. Шунингдек, жиноий гуруҳ Полни 13 йил давомида яширинча қўриқлаб келаётганини қўшимча қилган.

Поль жорий йилнинг июль ойида Туриндаги “Ювентус” базасида ҳам жиноий гуруҳни бир неча бор учратган. Ўшанда футболчи ушбу банда орасида акаси Матиас Погба борлигини пайқаган.

Шундан сўнг, 29 ёшли футболчи полицияга мурожаат қилишга қарор қилган ва бу ҳақда “Ювентус” адвокатларига айтган. 

Ҳозирда Прокуратура товламчилик иши бўйича жиноят иши қўзғатган. Погбанинг прокуратурага маълум қилишича, у болаликдаги дўстларига доимий равишда ёрдам кўрсатиб келган. Бироқ ярим ҳимоячи яқин дўстларидан бири унинг банк картасидан 200 минг еврони ўмарганини билгач, уни Манчестердаги уйидан ҳайдаб солган.

Бундан ташқари, Матиас Погба ўзининг Тwitter'даги аккаунтида Килиан Мбаппе ва Поль Погба ўртасидаги ҳақиқатни ошкор қилиши ҳақида видеомурожаат қолдирган.

Маълумот учун, франциялик футболчи 2016 йилда “Ювентус”дан 95 миллион евро эвазига “Юнайтед”га кўчиб ўтган эди. Манчестердаги  6 йиллик фаолиятидан сўнг шу йилнинг ёзида Турин клубига эркин агент мақомида қайтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Поль Погба “Ювентус”

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг