Покистондаги портлашда олти киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Покистонда танкер портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Geo News” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса мамлакатнинг Панжоб вилояти Мултан шаҳрида суюлтирилган газ ташувчи танкернинг портлаши туфайли юз берган.

Телеканал маълумотларига кўра, танкер клапанларининг биридан газ сизиб чиққан. Портлашдан сўнг кучли ёнғин бошланиб, машинанинг қолдиқлари турар-жой бинолари устига тушган. Қайд этилишича, портлаш жойида камида 20 та уй бутунлай вайрон бўлган, яна 70 таси қисман вайрон бўлган. Ёнғин бир неча соат ичида ўчирилган.

Аввалига ҳалокатли портлашда жами беш киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Бироқ қутқарув ходимлари портлаш оқибатида вайрон бўлган уйдан яна бир жасадни олиб чиққанидан сўнг қурбонлар сони олти нафарга етди. Соғлиқни сақлаш ташкилотларига кўра, ҳозирда 13 нафарга яқин одам оғир аҳволда. Аҳолининг чорва моллари ҳам нобуд бўлган. Воқеа жойида ўндан ортиқ ўт ўчириш машиналари ишламоқда.

Панжоб вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Ҳаважа Салмон Рафиқнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган қиз ва икки аёл бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигерияда ёнилғи ташувчи танкер портлаши оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди, камида 56 киши жароҳатланганди. Портлаш чорраҳада юк ташувчи юк машинаси ЙТҲга учраганида содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Покистон танкер Мултан шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг