Покистондаги портлаш қурбонлари 17 кишига етди. Бу терактми ёки бахтсиз ҳодиса?

Олам

image

Покистондаги Сват водийсининг шимоли-ғарбида терроризмга қарши кураш бўлимининг ўқ-дорилар омборида иккита портлаш содир бўлиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етди. Шунингдек, 50 дан зиёд одам жароҳатлангани маълум қилинган. Бу ҳақда “Al-jazeera” хабар берди.

Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий раҳбари Соҳаил Холиднинг айтишича, портлашлар худкушлик ёки бошқа терактга ўхшамайди.

Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг фикрича, портлаш электр тармоғидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган. Келиб чиққан ёнғин кейинги портлашларга сабаб бўлган. 

Ҳалок бўлганлар орасида портлашлар вақтида бино ёнидан ўтаётган аёл ва унинг боласи ҳам бор. Ярадорларнинг баъзилари оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, содир бўлган ҳодисада 8 полициячи ҳалок бўлгани ҳақида дастлабки маълумотлар эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Покистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг