Покистонда жума намози вақтида масжид портлатилди
Олам
−
04 Март 2022
15665Бугун, 4 март куни Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Пешовар шаҳридаги шиа масжидида портлаш юз берди. Портлаш оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди, 65 га яқин киши шифохонага ётқизилди.
“Анадолу” агентлигининг Пешовар полиция бошқармаси вакилларига таяниб ёзишича, портлаш “Куча Рисалдар” масжидида жума намози вақтида содир бўлган.
Ҳужум содир бўлган жойга тез ёрдам машиналари юборилган. Қурбонлар сони ортиши мумкин деган хавотирлар ҳам бор.
Ҳозирча ҳеч қайси ташкилот ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь