Покистонда сув тошқинлари қурбонлари қарийб 1,4 мингга етди

Олам

image

Покистонда жорий йилнинг 14 июнидан бери давом этган муссон ёмғирлари оқибатида кузатилаётган тошқинлар қурбонлари сони 1396 кишига етди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги Покистоннинг табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги (NDMA) га таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, 14 июндан бери давом этаётган ёмғирлар оқибатида 1396 киши, жумладан, 499 нафар бола ва 280 нафар аёл ҳалок бўлган, 12 728 киши жароҳатланган.

Кучли ёмғирлар оқибатида 1 743 345 та уй зарар кўрган, шундан 568 817 таси бутунлай вайрон бўлган.

6674 километр йўл ва 269 кўприк вайрон бўлган, 750 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган.

Ёмғирлардан 33,4 миллион киши жабр кўрди, 634 минг 749 киши чодир лагерларига жойлаштирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг