Покистонда собиқ етакчининг қизи бош вазир бўлди

Олам

image

Покистоннинг Панжоб провинциясига Покистон Мусулмонлар лигасидан Марям Навоз Шариф бош вазири этиб сайланди. Бу ҳақда бугун, 26 февраль куни мамлакатнинг "Geo" телеканали хабар берди.

Айтилишича, 50 ёшли Марям Навоз Шариф номзодини вилоят қонун чиқарувчи ассамблеясининг 327 нафар депутатидан 220 нафари қўллаб-қувватлаган. Қолганлар эса унинг рақобатчиси, қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг иттифоқдоши, Сунний Иттиҳод Кенгаши партияси вакили Рана Афтаб Аҳмад Хон учун овоз берган.

Марям Навоз Шариф телевидение орқали қилган чиқишида унга овоз берганларга ҳам, унга қарши чиққанларга ҳам бирдек хизмат қилишга қасам ичган.

"Менинг қалбим ва идорамнинг эшиклари мухолифат учун очиқ қолади", дея қайд этган у.

Шундай қилиб, Марям Панжоб тарихидаги биринчи аёл бош вазир бўлди.

Маълумот учун, Марям Покистоннинг 12-,14-, 20-бош вазири бўлган Навоз Шарифнинг қизи. Шарифлар Покистон сиёсатида ўнлаб йиллар давомида ҳукмронлик қилиб келаётган йирик оилалардан бири. Уч марта бош вазир лавозимида ишлаган Навоз Шариф 2017 йилда ҳокимиятдан четлатилган эди. 2018 йилда Шарифнинг ўрнини эгаллаган Хон унга Лондонга даволаниш учун боришга рухсат берган.

Отаси йўқлигида Марям Навоз сиёсий кампанияларни бошқарган ва унинг ишини ўз зиммасига олган.

Бироқ кўпчилик танқидчилар Марямнинг кўтарилиши қариндошчиликнинг навбатдаги ҳодисаси эканини айтмоқда. Аввалроқ мамлакатнинг яна бир собиқ бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг ўғли Ҳамза Шаҳбоз ҳам Панжобда бош вазир лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Марям Навоз Шариф Панжоб бош вазир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг