Покистонда масжид портлатилди. Ўнлаб қурбонлар бор (видео)
World
−
15:56 954 1 minute
Бугун, 18 сентябрь куни Покистоннинг Афғонистон чегараси яқинидаги нотинч шимоли-ғарбий ҳудудида жойлашган масжидда уюштирилган портлаш оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Қайд этилишича, портловчи моддалар ортилган автомобиль Хайбар-Пахтунхва вилоятининг Кохат шаҳридаги полиция бош қароргоҳи ҳудудида жойлашган масжиднинг кириш қисмига бориб урилган. Ҳодиса жума намозига одамлар йиғилаётган пайтда содир бўлган.
DPA ахборот агентлигига кўра, камида 15 нафар марҳум ва 50 дан ортиқ жароҳатланган киши шаҳардаги шифохонага олиб борилган. Шифокор Тоҳир Шоҳнинг айтишича, ярадорларнинг айримлари оғир аҳволда бўлгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.
Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Покистоннинг Исломобод шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлган эди. Портлаш оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлиб, 169 киши жароҳат олган эди.
Live
All