Покистонда мактаб фургони ўққа тутилди

Олам

image

Покистоннинг Панжоб провинциясида номаълум шахслар мактаб фургонига ўт очди. Оқибатда икки бола ҳалок бўлди, олти киши, жумладан ҳайдовчи яраланди. Бу ҳақда “Dawn” ахборот портали хабар берди.

“Номаълум кимсаларнинг мактаб фургонига ўт очиши оқибатида икки бола ҳалок бўлди, беш нафари яраланди”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, барча болалар 10 ёшдан 12 ёшгача бўлган, шунингдек, жабрланувчилар орасида микроавтобус ҳайдовчиси ҳам бор.

Қуролланган одамлар воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, отишма шахсий адоват фонида юз берган ва гумонланувчиларнинг нишони ҳайдовчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Босния ғарбидаги мактабда отишма бўлгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Панжоб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг