Покистонда кучли сув тошқинлари оқибатида 330 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
27 Июль 2022
7543Покистонда ўтган бир неча кун давомида кучли сув тошқинлари сабабли 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, юзлаб одам жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий “Business Recorder” нашри хабар берди.
Покистоннинг табиий офатларни миллий бошқармаси маълумотларига кўра, биргина душанбадан буён мамлакатда камида 35 киши сув тошқини қурбони бўлган ва қурбонлар сони 337 нафарга етган.
Нашрнинг таъкидлашича, табиий офат 8,6 минг уй зарар кўрган, 3,3 мингга яқини буткул вайрон бўлган. Юзлаб одамлар бошпанасиз қолган. Бундан ташқари, 50 та кўприкни сув тошқинлари олиб кетган, умумий узунлиги 650 км бўлган йўлларни вайрон қилган.
Табиий офатдан энг кўп Балужистон вилояти жабр кўрган. У ерда 104 киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ киши жароҳатланган. 580 км йўл вайрон бўлган.
Панжоб вилоятида камида 71 киши, Синд вилоятида 81 киши ва Хайбер-Пахтунхвада 67 киши ҳалок бўлган. Гилгит-Балтистон ва Озод Кашмирда ҳам ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор.
Исломобод шаҳрини ўз ичига олган федерал пойтахт ҳудудида битта ўлим ҳолати қайд этилган.
ОАВнинг хабар беришича, яқин кунларда мамлакатда кучли ёмғир давом этади.
LiveБарчаси