Покистонда Қуръонни таҳқирлашда гумон қилинган одам ёқиб ўлдирилди

Олам

image

Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида истиқомат қилувчи оломон Қуръони Каримни таҳқирлашда гумон қилинган одамни ўлдирди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб “Pakistan Today” газетаси хабар берди.

Келтирилишича, ҳодиса кеча, 20 июнь куни кечқурун мамлакатнинг Хайбер-Пахтунхва провинцияси Сват туманида содир бўлган. Юзлаб одамлар куфрда гумон қилинган эркак сақланаётган полиция бўлимига бостириб кирган. Сўнгра оломон эркакни полициядан қайтариб олиб, уни ёқиб юборган. Тартибсизликлар вақтида 11 киши жароҳатланган ва улар шифохонага олиб кетилган. Полиция ушбу тартибсизлик хорижликларнинг фитнаси оқибатида юзага келгани ва улар Ҳиндистон разведка идоралари томонидан қўллаб-қувватланаётганини айтган.

Газетага кўра, Покистон ҳукумати тартибни тиклаш учун ҳудудга махсус бўлинмани жойлаштирган. Ҳозирда воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Маълумот учун, Покистонда 1987 йилдан 2022 йилгача камида 2120 кишига худди шундай ҳолатда ўлим жазоси берилган. Бироқ, шу пайтгача куфр учун ўлим жазосининг бирорта ҳам ҳукми бажарилмаган. Мамлакатда Қуръонни таҳқирлаган 89 киши самосуд қилиб ўлдирилган. 2023 йил август ойида Панжоб вилоятининг Файсалобод шаҳрида 20 дан ортиқ насроний черковининг куфрликда гумон қилинган аъзолари ҳам ёқиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Қуръони Карим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг