Покистонда 200 га яқин одам сув тошқини қурбони бўлди

Олам

image

Покистоннинг Балужистон провинциясида муссон шамоли мавсумидаги кучли ёмғирлар туфайли сўнгги бир неча ҳафта ичида кузатилган сув тошқинлари 186 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги бир неча ҳафта ичида Балужистонда ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида 85 нафар эркак, 45 нафар аёл ва 56 нафар бола ҳалок бўлган, яна 75 киши жароҳат олган.

Шунингдек, ёғингарчилик ва сув тошқинлари сабаб вилоятдаги 23 минг бошдан ортиқ чорва ҳамда паррандалар ўлган, 18 минг 87 турар жой ва 16 та кўприк вайрон бўлган.

Покистон фавқулодда хизматлари маълумотларига кўра, июль ва август ойларининг бир қисмидаги мавсумий ёмғирлар ҳамда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони мамлакат бўйлаб 700 дан ошган.

Вайронагарчилик ва қурбонларнинг аксарияти Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош Панжоб вилояти, Балужистон ҳамда Синд провинциясида қайд этилган.

2022 йилда Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда муссон ёғинлари меъёрдан 30-40 фоизга ошди. Покистон, Ҳиндистон, Шри-Ланка, Камбоджа, Лаос, Вьетнам, Таиланд, Малайзия ва бошқа мамлакатларда тошқин ҳамда кўчкилар кузатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made