Покистон ҳам Хониянинг ўлими муносабати билан мотам тутди
Олам
−
02 Август
2787Покистонда ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлими муносабати билан бугун, 2 августда бир кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда “Daily Pakistan” хабар берди.
Қайд этилишича, бутун мамлакатдаги масжидларда жума намозидан сўнг, Хония учун рамзий дафн маросими мусулмон урф-одатлари бўйича бўлиб ўтади.
Миллий мотам кунини ўтказиш тўғрисидаги қарор бир кун аввал Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва ҳукмрон коалицияга кирувчи партияларнинг парламентдаги фракциялари раҳбарларининг учрашувида қабул қилинган.
“Покистон Исроилнинг Фаластиндаги геноциди пайтида Хониянинг ўлдирилишини қоралайди. Халқаро ҳамжамиятнинг Исроилнинг Фаластинда давом этаётган ваҳшийлигига сукут сақлаши жиддий ташвиш уйғотмоқда”, деган Вазирлар Маҳкамаси раҳбари йиғилишда.
Маълумот учун, 31 июль куни ҲАМАС сиёсий идораси раҳбари Хония ва унинг қўриқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳга қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлди. Кеча, 1 август куни Эрон Ислом Республикаси олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Теҳрон университетида Исмоил Хония учун жаноза намозини адо этди. Хония бугун, 2 август куни Доҳага дафн этилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркияда ҳам Хониянинг ўлими муносабати билан бир кунлик мотам эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь