Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган заҳарли тутун космосдан кўринмоқда

Олам

image

Покистоннинг шарқий ва Ҳиндистоннинг шимолий ҳудудларида ҳаво ифлосланиши даражаси шунчалик юқорики, ҳосил бўлган тутунли туман космосдан ҳам яққол кўринмоқда. Бу ҳақда NASA томонидан олинган суратларга таяниб, CNN хабар берди.

Дунёдаги турли ҳудудларда ҳаво сифатини реал вақтда кузатиб борувчи Швейцариянинг IQAir тадқиқот компаниясига кўра, айни пайтда энг ифлос ҳаво Лаҳорда кузатимоқда. Иккинчи ўринда эса Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри турибди. Энг юқори ифлосланиш даражаси бўйича кучли тўртликка, шунингдек, Калкутта ва Бангладешнинг Дакка шаҳарлари ҳам киради. Деҳли ва Лаҳорда ифлосланиш индекси мос равишда 416 ва 1300 бирликни ташкил қилмоқда. Бу эса ҳавонинг соғлиқ учун хавфли эканини англатади. Шу билан бирга, ҳафта бошида ҳам Лаҳорда ифлосланиш индекси 1200 бирликдан ошган, Покистоннинг энг зич аҳоли яшайдиган ҳудуди – Панжоб вилоятида эса бу кўрсаткич сўнгги кунларда 1000 бирликдан юқори бўлган.

Нашрга кўра, Ҳиндистон шаҳарларида ва Лаҳорда кузги совуқ бошланиши ва ҳосил йиғим-терими даврида ҳар йили зич тутунли туман пайдо бўлади. Бунинг сабаби деҳқонлар томонидан қишлоқ хўжалик чиқиндиларининг оммавий ёқилиши бўлиб, бунга кўмир электр станциялари ва транспорт воситаларининг чиқиндилари ҳам қўшилади. Сўнгги кунларда эса тутунли туман даражаси шу қадар кучайганки, Покистон ва Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида мактаблар ва жамоат жойлари, жумладан, парклар, музейлар ёпилиб, оммавий тадбирлар бекор қилинмоқда. Шунингдек, йирик савдо марказлари, бозорлар ва ресторанларнинг иш вақти чекланмоқда. Шифохоналарда аллергия, нафас йўллари касалликлари, кўз ва томоқ яллиғланишидан азият чекаётган беморлар сони кескин ошган. Панжоб расмийларига кўра, туман таъсир қилган ҳудудларда 30 мингдан ортиқ одамга ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг кенг шарқий ҳудудларидаги ҳокимият органлари рекорд даражадаги тутун туфайли мактаблар ва давлат идоралари ортидан барча боғ ва музейларни ҳам ёпиш тўғрисида қарор чиқаргани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Покистон заҳарли тутун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг