Покистон масжиддаги портлашда Ҳиндистонни айблади
Олам
−
02 Октябрь 2023
4468Покистон муваққат ҳукумати Ҳиндистоннинг Research and Analysis Wing (RAW) разведка агентлигини жорий йилнинг 29 сентябрь куни 57 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар ортида турганликда айблади. Бу ҳақда муваққат ҳукуматнинг ички ишлар вазири Сарфараз Аҳмад Бугти маълум қилди.
Бугтининг айтишича, ҳужумлар Мавлуд кечаси (Муҳаммад пайғамбарнинг таваллуд куни) учун Балужистон ва Хайбер-Пахтунхва вилоятларида тўпланган фуқароларга қаратилган.
Бугти террор гуруҳлари ва уларнинг фаолиятини кимлар қўллаб-қувватлаётганини яхши билишини ва 57 кишининг ҳаётига зомин бўлган ҳужумлар ортида RAW турганини айтган.
Вазир Бугти RAW “Покистон Толибони”ни қўллаб-қувватлаётганини даъво қилмоқда. Нью-Деҳли маъмурияти эса айбловларга ҳозирча жавоб бермади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Покистоннинг Балужистон вилоятидаги Мастунг туманида аҳоли Мавлуд кечаси учун йиғилган масжид яқинида теракт содир этилганди. Шу куни Хайбер-Пахтунхванинг Хангу туманида ҳам худкушлик ҳужуми содир бўлди. Терактлар оқибатида 57 киши ҳалок бўлган, 140 дан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси