Покистон Бош вазири оиласи билан Лукашенконинг уйида меҳмон бўлди (видео)

Олам

image

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф кеча, 10 апрель куни оиласи билан беларуслик Александр Лукашенконинг уйида меҳмон бўлди. 

Шаҳбоз Шарифга акаси, Покистон мусулмон лигаси етакчиси, Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф ҳамроҳлик қилди. 

“Бу биз бирга ташриф буюраётган биринчи давлат”, деди Навоз Шариф Лукашенкога.

“Навоз, сен ҳақиқий дўстсан!” деди Лукашенко бунга жавобан.

Шунингдек, покистонлик меҳмонлар орасида Шаҳбоз Шарифнинг жияни, Навоз Шарифнинг қизи, Панжоб вилояти бош вазири (губернатори) Марям Шариф ҳам бор эди.

“Сўзида турди. Келаман деб ваъда берган эди, келди”, деди Лукашенко Марям Шариф билан кўришар экан.

Марям Шариф укаси ва қизини, Лукашенко эса ўғиллари Дмитрий ва Николайни таништирди. 45 ёшли Дмитрий ва 20 ёшли Николай Лукашенко Марям Шариф ва қизига гулдаста совға қилди.

Маълумот учун, Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Беларусга борди. Кеча, 10 апрель куни эрталаб Минскда бизнес-форум форматида Беларусь-Покистон ишбилармонлар кенгаши бўлиб ўтди. Бугун, 11 апрель куни эса расмий музокаралар бўлиб ўтади. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни, жумладан, саноат ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга эътибор қаратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Беларусь Александр Лукашенко Шаҳбоз Шариф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг