Покистон Бош вазири Имрон Хон илк бор Ўзбекистонга келади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Покистон Бош вазири Имрон Хон жорий йилнинг июлида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюради. Унинг ташрифидан мақсад — икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш.  

Таъкидланишича, Покистон учун Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари дарвозасига айланади. Бунинг эвазига Покистон Ўзбекистонга ўз портини халқаро денгиз йўлларига чиқиш учун таклиф қилиши мумкин. 

Маълум бўлишича, Имрон Хоннинг савдо, тўқимачилик, саноат, ишлаб чиқариш ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд ҳам Бош вазирга сафар давомида ҳамроҳлик қилади. 

Абдул Раззоқ Довуднинг таъкидлашича, Ўзбекистон Покистоннинг Марказий Осиёга кириш эшиги бўлиши мумкин, чунки у Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон билан чегарадош. 

Маълумот ўрнида, икки давлат жорий йил 14 июлда Тошкентда қўшма комиссия йиғилишини, 15-16 июль кунлари эса савдо, инвестиция ва алоқалар бўйича Покистон-Ўзбекистон конференциясини ўтказади. Конференцияни Бош вазир Имрон Хон ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев очиб беради. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 апрелида Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хоннинг видеоанжуман шаклидаги учрашуви бўлиб ўтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Имрон Хон Покистон

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг