Покерга эришган Кейн 113 йиллик рекордни янгилади

Спорт

image

Англия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг 10-турида Сан-Марино устидан йирик ғалабага эришди. Ушбу баҳсда “уч шерлар” сардори Харри Кейн рекорд қайд этди. 

Гап шундаки, “Тоттенхэм” етакчиси баҳс давомида тўртта гол уриб, 2021 йилда терма жамоа сафида киритган голлари сонини 16 тага етказиб олди. “Daily Mail” нашри хабарига кўра, Кейн Англия терма жамоаси сафида бир календарь йилида энг кўп гол уриш бўйича тарихий натижага эришди. Бунга қадар ушбу рекорд 1908 йилда рақиблар дарвозасига 12 марта тўп киритган Жорж Хилсдон ва Дин Дихига (1927 й) тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, Кейн аввалги турда Албания дарвозасига (5:0) учта тўп киритган ва миллий терма жамоа сафида расмий ўйинларда урилган 39 гол эвазига Уэйн Рунининг рекордини янгилаган эди. Руни “уч шерлар” либоси остидаги расмий мақомга эга беллашувларда 37 марта дарвозабонларни ожиз қолдирган, бироқ умумий ҳисобда эса 53 гол эвазига энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Харри Кейнда ушбу кўрсаткич 47 тани ташкил этади.

Маълумот учун, Гарет Саутгейт шогирдлари Мундиалнинг финал босқичига гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритган эди. “Туманли Альбион” вакиллари ўнта ўйинда 26 очко жамғаришган.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Харри Кейн FIFA UEFA Англия ТЖ

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг