Погбанинг янги шартномаси ҳақидаги хабарлар рад этилди

Спорт

image

Бугун, 8 январь куни “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба вакили клубнинг футболчи билан шартномани узайтириш таклифи ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

“ОАВда пайдо бўлган маълумотларга ойдинлик киритмоқчимиз. Поль сўнгги ойларда шартномани узайтириш бўйича ҳеч қандай таклифга эга эмас эди. У ҳозир бор эътиборини жароҳатидан тезроқ тузалиб, жамоага ёрдам беришга қаратган”, дейди Погбанинг расмий вакили.

Аввалроқ, “Қизил иблислар” янги шартнома шартларига кўра, 28 ёшли ярим ҳимоячига ҳафтасига 500 минг фунт маош тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, жорий йил ёзда Погба ва МЮ ўртасидаги амалдаги шартнома муддати тугайди. Футболчи клуб билан ҳамкорликни давом эттиришга рози бўлмаса, эркин агентга айланади.


 


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ МЮ Погба

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг