Погба Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “TEAMtalk” хабар берди.

Манбага кўра, клуб футболчига фойдали таклиф билан чиқишга тайёр. Саудия клубидан ташқари ярим ҳимоячи учун “Лос-Анжелес” ва “Марсель” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, ўтган йилнинг август ойида франциялик ярим ҳимоячи допинг-тестдан ижобий ўтган эди. 29 февраль куни антидопинг суди футболчини 4 йилга дисквалификация қилиш қарорини тасдиқлади. Суд Погбани дисквалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилганидан сўнг, у апелляция берди. 7 октябрь куни Спорт арбитраж суди (CAS) франциялик ярим ҳимоячининг дисквалификация муддатини 18 ойга қисқартирганини эълон қилди. Шу тариқа, у 2025 йилнинг март ойида расмий ўйинларга қайтиши мумкин бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Погба Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг