Погба МЮни тарк этиши мумкин

Спорт 1324
image

Агент Мино Райола мижози Поль Погба қишки трансферлар вақтида “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкинлигига ишора қилди.

“Погбанинг келажаги ҳақида сўраяпсизми? Декабрь бу орзулар ойи ва мен одамларга туш кўришни тақиқлай олмайман. Ҳозирча Поль ҳақида гапирмасликни тавсия қиламан. “Манчестер Юнайтед” мухлислари ва мутахассислар биз ҳақимизда гапирмаганларида, айни пайтда ишламаётган бўлардик. Погбанинг шартномаси ҳақида гапиришга ҳали эрта. Аммо, мен одамларни орзу қилишдан тўхтата олмайман”, дейди Райола.

Эслатиб ўтамиз, Погбанинг “қизил иблислар” билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. FIFA қоидаларига кўра, 1 январдан бошлаб футболчи бошқа клублар билан музокара олиб бориши ва ҳаттоки хорижий жамоалар билан бирламчи шартнома тузиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида Погба 9 ўйин ўтказиб, 7 та голли узатмани амалга оширган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 9
Рейтинг: 3.2
t
×