Подполковник Зойир Сайдалиев коронавирусдан вафот этди (видео)

Жамият 59696

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати катта инспектори, подполковник Зойир Сайдалиев коронавирус сабаб 51 ёшида вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг вафоти ҳақида жорий йилнинг 21 июль куни хабар берганди, бироқ марҳумнинг шахси очиқланмаган. 

ССВнинг қайд этишича, коронавирусга чалинган Сайдалиев ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

У жорий йилнинг 17 июль куни ИИВ Марказий госпиталининг реанимация бўлимига ётқизилган ва 18 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган.

Унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг ўта оғир кечиши, иккала болдир артериялари окклюзияси, чап сон ёнбош артерияси стенози, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Зойир Сайдалиев кўп йиллар давомида ИИВ ЙҲХББда самарали меҳнат қилди. У ОАВ ходимларининг яқин ҳамкори ва дўстига айланганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1702
Рейтинг: 3
t
×