Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочган Cоbalt ҳайдовчиси ушланди
3-саҳифа
−
08 Декабрь 2022
12318Жорий йилнинг 5 декабрь куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Насаф” кўчасида Cоbalt русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида Cоbalt автомобили ҳамда унинг бошқарувидаги шахс топилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пиёда олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган.
Мазкур йўл транспорт родисаси юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь