Пиёдани уриб, воқеа жойидан қочган Cоbalt ҳайдовчиси ушланди
Crime
−
08 December 2022 13581 1 minute
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, “Насаф” кўчасида Cоbalt русумли автомобиль ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида Cоbalt автомобили ҳамда унинг бошқарувидаги шахс топилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пиёда олган тан жароҳатлари туфайли шифохонага ётқизилган.
Мазкур йўл транспорт родисаси юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August