Пискентда қум-шағал қазиб олганлар табиатга 3,5 млрд сўм зарар етказди
3-саҳифа
−
24 Февраль
1712Тошкент вилоятида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш оқибатида табиатга 3,5 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИБ пост-патруль хизмати ходимлари томонидан Пискент туманида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилган.
Рейд давомида Пискент тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Оҳангарон дарёсининг эски ўзанида қум-шағал аралашмалари юклагич ёрдамида қазилиб, HOWO русумли юк транспорт воситасига юклаб берилаётганлиги аниқланган.
Ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 3 миллиард 696 миллион 204 минг 960 сўм зарар етказилгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилмоқда. Шунингдек, автотранспорт воситалари Пискент туманида жойлашган жарима майдонига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг август ойида Тошкент вилоятида ноқонуний қум-шағал қазилиши оқибатида табиатга 87 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганди.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель