Сирдарёдан қум-шағал қазилиши оқибатида табиатга 87 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
3-саҳифа
−
05 Август
3596Тошкент вилоятида ноқонуний қум-шағал қазилиши оқибатида табиатга 87 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Бекобод тумани “Ачамайли” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида экологик назорат тадбирлари олиб борилган рейд давомида дарёнинг чап қирғоғидан давлат рақами ечиб олинган техника воситаси (юклагич) ёрдамида ишлов берилмаган қум, қум-шағал аралашмалари Howo ҳамда “Зил” юк ташиш автотранспорт воситаларига юкланиб, олиб чиқиб кетилаётганлиги аниқланган.
Қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 87 миллиард 651 миллион 83 минг 344 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. 3 та юк ташувчи автотранспорт воситаси вақтинчалик сақлаб туриш учун Бекобод шаҳар ҳудудидаги жарима майдончасига жойлаштирилган. Иш юзасидан ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда табиий қум қазиб олиниши оқибатида табиатга 6 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганди.
LiveБарчаси