Пишиқчилик мавсумида бозорлардаги нарх-наво қандай?
Жамият
−
30 Сентябрь 2021
5391Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида гўшт 45 000 – 80 000 сўмдан, ўсимлик ёғи эса 13 600 – 24 000 сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказиб, маълум қилди.
Қўмита кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.
2021 йил 29 сентябрь ҳолатига кўра:
• Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм
• Қўй гўшти (1 кг) — 52000 – 80000 сўм
• Картошка (1 кг) — 2500 – 6000 сўм
• Пиёз (1 кг) — 1000 – 3000 сўм
• Сабзи (1 кг) — 2000 – 9000 сўм
• Тухум (10 дона) — 6000 – 14000 сўм
• Гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм
• Ўсимлик ёғи (1 л) — 13600 – 24000 сўм
• Шакар (1 кг) — 7500 – 9000 сўм
Хабарга кўра, нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб ҳам, нархларнинг тебраниш ҳолатини кўриш мумкин.