Пиар компанияларга берилаётган пуллар очиқланиши керак – Акмал Бурхонов
Жамият
−
28 Январь 2023
8074Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов давлат ташкилотларининг пиар компаниялари ҳақида гапирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Давлат идоралари ва ташкилотлари, шу жумладан, давлат улуши бўлган корхоналар ўзларининг пиар кампанияси учун сарфлаётган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асоси ва манбасини жамоатчиликка очиқлаши зарур”, деган Бурхонов.
Маълумот учун, пиар компаниялари бу расмий ном билан айтганда тарғибот гуруҳлари бўлиб, одатда давлат ташкилоти ва идораларининг жамият орасидаги мавқеъини оширишга, унинг қилаётган ишларини одамлар орасида тарғиб қилишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин QALAMPIR.UZ Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг амалдорлар даромадлари ва мол-мулк декларацияси тўғрисидаги қонун пайсалга солинаётгани ҳақида видео элон қилган эди. Кўп ўтмай агентлик бу борада ишлар амалга оширилаётганини айтиб, муносабат билдирган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь