Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди
Жамият
−
15 Июль 2020
12036Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кеча,14 июль куни Акмал Эшондадаевич Бурҳоновни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини имзолаган.
Акмал Бурҳонов 1981 йилда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозир университет), 2007 йилда Нагоя давлат университетини тамомлаган.
2014 ва 2019 йилларда Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. 2017 йилдан “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари, 2019 йилдан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари сифатида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди. Агентлик директори мақоми бўйича вазирга тенглаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь