Песков Россияга дўст бўлмаган давлатлар қандай муаммоларга дуч келишини айтди

Олам

image
0:00
0:00
download

Россияга дўстона муносабатда бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилган мамлакатлар Москва билан алоқалар даражасининг пасайишига дуч келади. Бу ҳақда бугун, 22 июль куни журналистларга Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Табиийки, дўстона бўлмаган давлатлар рўйхатига кириш алоқалар даражасининг пасайишига олиб келади”, дейди Песков.

Унинг қўшимча қилишича, дўстона муносабатда бўлмаган давлатлар рўйхатининг кенгайтирилиши билан боғлиқ қарорни Ҳукумат қабул қилади. Бу Ҳукуматга тегишли масала.

Кремль матбуот котиби дўст бўлмаган давлатларнинг Россия ҳудудидаги дипломатик ваколатхоналари учун кадрлар ёллаш чекловларидан ташқари, бошқа оқибатларга ҳам дуч келиши мумкинлигини истисно этмади.

“Бу консуллик ва дипломатик муассасаларга кадрлар ёллашдаги чекловлар билан боғлиқ. Бу ҳолатнинг рўйхатга тушган давлатлар учун бошқа оқибатлари ҳам мавжуд, албатта”, дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати Греция, Дания, Словакия, Словения ва Хорватия Россияга нисбатан дўстона бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Песков

Баҳолаганлар

450

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг