Перуда автобус жарликка қулаши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди 

Олам

image

Перунинг Хуанкабамба провинциясида жорий йилнинг 30 июль куни ичида 50 нафар йўловчи ва икки ҳайдовчиси бўлган автобус ҳалокатга учраши оқибатида 15 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий RPP радиоси хабар берди

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси Хуанкабамба провинциясининг Хуармака тумани Фернандо Белаунде Терри шоссесида содир бўлган. Сан-Мартиндан Тумбесга йўл олган автобус жардан қулаб тушган. Ҳалокат ҳайдовчининг хатоси оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Ҳодиса оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, 20 дан ортиқ йўловчи жароҳат олиб, Ламбайеке туманидаги клиника ва шифохоналарга етказилган. Ҳозирда ҳалокат жойида жабрланганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, ҳодиса юзасидан текширув бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбияда автобус қоядан қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳалокат автобус Перу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг