Пеп Гвардиола қимматбаҳо вилла харид қилмоқчи
Спорт
−
24 Ноябрь 2954 2 дақиқа
“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола Барселонадаги оилавий уйи яқинидан 13,5 миллион фунт стерлинглик янги ҳашаматли вилла сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Тhе Sun” хабар берди.
Маълум қилинишича, 54 ёшли мутахассис ажрашган рафиқаси Кристина Серра билан бирга яшаган 8,5 миллион фунтлик уйидан атиги 91,44 метр масофада жойлашган янги виллани сотиб олиш ниятида. Мулк Барселонадаги Педральбес маҳалласида жойлашган.
Қурувчиларларга кўра, ҳар бир уй атрофида доим яшил эманлар, лимон дарахтлари, сарвлар, магнолиялар ва қадимий зайтун дарахтлари бор. Улар уй эгасининг шахсий ҳаётини максимал ҳимоя қилишини қўшимча қилган.
Испаниялик манбаларга кўра, Гвардиола январь ойида Кристина Серра билан ажрашганини оммага эълон қилганидан сўнг бу қарорга келган. Янги уй, айтилишича, жуфтликнинг 17 ёшли кенжа қизи Валентина учун келажакдаги сармоя сифатида ҳам кўрилмоқда.
Маълумот учун, Гвардиоланинг “Манчестер Cити” билан шартномаси 2027 йилда якунланади. Испаниялик мутахассис 2016 йилда клубга келганидан буён жамоага 18 та йирик соврин, жумладан 6 та Премьер-лига ва 1 та Чемпионлар лигаси бош совринини олиб берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пеп Гвардиола “Ливерпуль”га қарши учрашувда мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйини ўтқазган эди.