Пенсияга чиққан Ботир Хўжаев янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
10 Июнь 2020
13275Ботир Хўжаев “Росгеология”нинг Ўзбекистондаги Rosgeo Uzbekistan ширкати раҳбари бўлди. У аввал Иқтисодиёт ва саноат вазири сифатида фаолият юритган. Бу ҳақда “Росгеология” хабар берди.
“Росгеология” ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш ва бошқа соҳалардаги ривожланишларни таъминлаш учун ROSGEO UZBEKISTAN компаниясини ташкил қилган.
“Росгеология”, “Ўзбекгеофизика” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси Орол денгизи акваторияснинг углеводород салоҳиятини баҳолаш учун келишув тузган.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Хўжаев жорий йилнинг 7 апрель куни пенсияга чиқиши сабабли Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинганди.
Бу лавозимга у февраль ойида Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимидан озод этилгач, тайинланганди.