Ботир Хўжаев пенсияга чиқди
Жамият
−
07 Апрель 2020
13002Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботир Хўжаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда тегишли қарор ҳам қабул қилинди.
Ботир Хўжаевнинг лавозимдан озод этилишига унинг пенсияга чиқиши сабаб бўлган. У пенсияга чиққанида ҳам аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитларини сақлаб қолади.
Ҳозирча унинг ўрнига ҳеч ким тайинланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ботир Хўжаев жорий йилнинг февраль ойида Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимидан озод этилиб, Бош вазир маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Ботир Хўжаев 2016 йилда Молия вазири лавозимида фаолият юритган, 2017 йилда Иқтисодиёт вазири лавозимига ўтказилган. Иқтисодиёт вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилганда ҳам лавозимида қолганди.
LiveБарчаси