Павел Дуров оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди
Олам
−
29 Август
13432Telegram асосчиси Павел Дуров оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда унинг 3 нафар фарзандининг онаси эканини даъво қилган Ирина Болгар Instagram ижтимоий тармоғига жойлаган постида маълум қилди.
Унинг айтишича, Дуров уни БААга кўчиб ўтишга мажбур қилган, кейин карталарини блоклаб қўйган, тўловларни тўламаган ва Швейсарияда болалар учун иммиграция ҳужжатларини узайтиришга рози бўлмаган, шунинг учун Ирина Болгар судга мурожаат қилишга қарор қилган.
“2022 йил охирида Павел Дуров менга ультиматум қўйди ва ўз хоҳишимга қарши БААга кўчиб ўтишга мажбур қилди. У ойига 150 минг еврогача алимент тўлаши керак эди. Пул сарфлашимга рухсат берувчи нотариал тасдиқланган рухсатномаларга қарамай, йиллар давомида ишлатган барча карталаримга киришни блоклади. Шунингдек, тўғридан-тўғри банк ҳисоб варағидан тўлайдиган тўловларни тўлашни тўхтатди: таълим, саёҳат, тиббий харажатлар ва ҳоказо”, дейди Болгар
Иринанинг таъкидлашича, миллиардер уни болалар ва катталар ҳимояси бўйича Женева трибуналидан ёрдам сўрашга мажбур қилган. Департамент терговни бошлади. Васийлик органлари бир неча бор тақдим этилган барча контактлардан фойдаланган ҳолда Дуров билан боғланишга ҳаракат қилган, аммо жавоб олмаган.
Болалар ва катталарни ҳимоя қилиш бўйича трибунал Женева васийлик органлари томонидан ўтказилган терговни бошлаган, натижада Дуровни учта фарзандига нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзини Telegram асосчиси Павел Дуровнинг уч фарзандининг онаси деб атаган Ирина Болгар унга қарши Швейцарияда жиноий иш қўзғатганди.
LiveБарчаси